Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
Ушбу рейтинг доирасида мамлакатлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, коррупциянинг тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг сифати, шаффофлик, сиёсий ва ҳуқуқий хавфлар бўйича баҳоланади.
Швейцариянинг Базел менежмент институти пул ювишга қарши кураш бўйича мамлакатларнинг саъй-ҳаракатлари даражасини таҳлил қилувчи йиллик Basel Anti-Money Laundering Index рейтингини эълон қилди.
2024 йилда Ўзбекистон 0 дан 10 гача бўлган шкалада 5,27 балл билан 164 та давлат ичида 81-ўринни эгаллади (рейтингдаги баланд ўринлар (10 балл) мамлакатда пул ювиш хавфининг юқори даражасини, қуйи ўринлар (0 балл) паст даражасини англатади).
Ўзбекистон аввалги йилга нисбатан рейтингдаги ўрнини яхшилашга муваффақ бўлди: 2023 йилда республика 76-ўринни эгаллаган эди.
Ушбу индекс доирасида мамлакатлар 18 та асосий кўрсаткич бўйича баҳоланади, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, коррупциянинг тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг сифати, шаффофлик, сиёсий ва ҳуқуқий хавфлар.
Рейтингда Ўзбекистондан ҳам яхши натижаларни Гуржистон (113-ўрин), Қозоғистон (111-ўрин) ва Украина (82-ўрин) қайд этди.
Шунингдек, Озарбойжон 74-ўринда, Беларус 53-ўринда, Қирғизистон 45-ўринда, Тожикистон 30-ўринда, Туркманистон 23-ўринда жойлашди. Россия рейтингга киритилмаган.
Бу йил жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфи энг паст бўлган 5 та давлат қаторига Сан-Марино, Исландия, Финландия, Эстония ва Андорра кирди.
Энг ёмон кўрсаткичлар Мянма, Ҳаити, Конго Демократик Республикаси, Чад ва Венесуэла қайд этилган.
Мавзуга оид
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
20:20 / 06.07.2026