Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаблардаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари қайта кўриб чиқилади
Фото: Kun.uz
Президент “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Халқ таълими вазирлиги:
2022 йил 1 августга қадар умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини қайта кўриб чиқади ва уларда мактаб ва ота-онанинг бола тарбиясидаги ўрни ва масъулиятини, уларнинг таълим ва тарбия жараёнидаги иштироки ҳамда мажбуриятларини белгилайди;
умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини ўзининг расмий веб-сайти ҳамда “my.maktab.uz” ахборот тизимида жойлаштиради;
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, мактаб ўқувчилари ота-оналарини “my.maktab.uz” ахборот тизими орқали умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари билан таништириб боради.
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлайди.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш, компьютер синф хоналарини замонавий техникалар ва бошқа воситалар билан таъминлаш учун:
Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда 2022 йил 1 сентябрга қадар 2023-2024 йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш бўйича дастурни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади;
Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2023-2024 йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш бўйича дастурни молиялаштириш учун республика бюджети ҳисобидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 200 миллиард сўм миқдорда маблағлар ажратилишини таъминлайди;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 400 нафаргача ўқувчиси бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан юқори бўлганларда – камида 100 Мбит/с бўлишини таъминлайди.
Мавзуга оид
10:29 / 17.10.2022
Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди
11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди
16:02 / 08.09.2022
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
22:46 / 07.09.2022