Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озодбек Назарбеков коронавирус хавфи сабаб «Бизларни афв эт» номли қўшиқ куйлади
Маданият вазири Озодбек Назарбеков коронавирус пандемиясига атаб қўшиқ куйлади. Унинг айтишича, пандемиядан нажот фақат покликда топилади.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков коронавирусга атаб қўшиқ куйладиМаданият вазири Озодбек Назарбеков коронавирусга атаб қўшиқ куйлади 👉 https://kun.uz/66349150
Posted by Kun.uz on Saturday, April 4, 2020
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков коронавирус хавфи пайдо бўлган бир даврда халқни покликка тарғиб этувчи қўшиқ куйлади, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева.
Назарбековнинг Kun.uz'га маълум қилишича, қўшиқни куйлаш ғояси карантин эълон қилинганининг илк кунларидаёқ пайдо бўлган.
«Бутун дунёга бало келиши бежиз эмас: одамзод ўзлигини унутиб қўйган. Ер куррасида инсонийлик фазилатлари, қадрият ва соф муносабатлар унутилиб, инсоният наслига бўлган тажовузлар кузатилмоқда. Шуларни ўйлаб, вируснинг тарқалиши инсонларга, бизга, тафаккур этишимиз учун яна бир имкон эканига амин бўлди», - деди вазир Назарбеков.
Озодбек Назарбековнинг фикрича, вирусга қарши кураш чоралари ҳам покликка ишора қилмоқда. Пандемиядан қутилишнинг чораси ҳам шу.
«Эътибор қилсангиз, вирус биздан пок юришни талаб қиляпти. Демак, биз ҳам жисмонан, ҳам руҳан покликка интилишимиз керак», - дея қўшимча қилган у.
Вазир ушбу фикрларни шоир Ботир Эргашевга билдирган. Шоир сўзлари билан мусиқачи Нодирбек Умаров ва Азиз Ҳолмуродовга мурожаат қилинган.
«Назаримда, инсониятни илтижо қутқарадигандек, одамзод эса ожиз бўлиб қолди. Дунё устунлари саналган бир қатор ривожланган давлатлар ҳам вирус хавфи олдида ожизлигини кўрсатди. Шунинг учун қўшиқ оҳангида ҳам илтижо бўлиши керак, деган фикрга келдик», - дея қўшиқнинг пайдо бўлиши ҳақида гапириб берди у.
Вазир поклик вирусдан қутқаради, дея, карантин қоидаларига риоя қилмаётганлар эса яқинлари соғлиғини ҳам хавф остига қўйишини айтди.
Мавзуга оид
20:17 / 09.01.2026
“Бу – миллий қадриятнинг бир қисми” – вазир Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
23:17 / 29.08.2025
“Раҳбарларда жазоланишдан қўрқиш ҳисси йўқ” – вазир ва ҳокимларнинг иш тутумлари ҳақида суҳбат
16:59 / 21.08.2025