Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабалар ва ўқувчилар парталарга қайтади
7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.
Фото: Kun.uz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилиши ҳақида маълум қилди.
«Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда.
Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади).
Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда.
Касалликнинг юқтириб олиш манбайи 35-43 фоиз ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 фоиз ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 фоиз ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 фоиз ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда.
Таҳлилларига кўра, боғча ёшидаги (3-6 ёш) болалар ўртасида касалланиш, уй қарамоғидаги шу ёшдаги болаларга нисбатан (3-3,5 марта) кам учрамоқда», дейилади хабарда.
Республика махсус комиссияси томонидан ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.
Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади.
- Ўзбекистонда мактаблар ва олий таълим муассасаларида январь ойи бошида қишки таътил 24 январгача узайтирилганди (одатда 11 январгача бўлади), 24 январдан эса мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли ўқишлар кейинги бир ой давомида масофадан давом эттирилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
20:04 / 01.01.2026
Янги Ўзбекистон университетининг кампуси 200 млн долларга баҳоланмоқда
09:39 / 31.12.2025