Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодавлат мактабларда ўқийдиганлар улуши 3 баравар оширилади
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида умумий ўрта таълимни ривожлантиришда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш назарда тутилган. Лойиҳада нодавлат мактаблар сонини ошириш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда нодавлат таълимда таҳсил олаётган ўқувчилар улушини 3 бараварга кўпайтириш бўйича мақсадли кўрсаткич белгиланган.
Стратегия лойиҳасига мувофиқ, умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш режалаштирилмоқда. Хусусан, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар улушини 3 бараварга ошириш мақсад қилинган.
Ушбу мақсадга эришиш учун лойиҳада нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сонини 1 000 тага етказиш ҳамда улар фаолиятини йўлга қўйишга 1 триллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш назарда тутилган.
Ташаббуслар умумий ўрта таълимда рақобат муҳитини кенгайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва таълим олиш имкониятларини кўпайтиришга қаратилган.
Мавзуга оид
09:16 / 11.07.2026
Президент таълим тизими бўйича янги мақсадларни белгилади
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:15 / 26.06.2026
Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади
15:13 / 15.06.2026