Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рома» Элдор Шомуродов трансферини эълон қилди
«Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Рома» ўйинчисига айланди.
Ўзбекистонлик 26 ёшли футболчи Рим клуби билан 2026 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.
Трансфер қиймати — 17,5 млн евро.

Ҳужумчи янги жамоасида 14-рақамда ҳаракат қилади.
«Рома»га ўтиш фаолиятимдаги энг катта қадам бўлди. Дунёдаги энг катта клублардан бири учун қўлимдан келганини қилишга тайёрман. Ажойиб жамоадошларим ва мураббий билан бирга ишлашни интиқиб кутяпман», — деди Элдор таништирувдан кейин.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсумда А Серияда 31та баҳсда майдонга тушиб, 8та гол урган.
Мавзуга оид
00:56
Шомуродов дубл қайд этган ўйинда “Бошоқшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди
18:27 / 22.04.2026
«Истанбул Бошоқшеҳир» Элдор Шомуродовни тўлиқ сотиб олади
19:16 / 11.04.2026
Шомуродов дублга эришиб, Туркия суперлигасидаги голсиз сериясига якун ясади
20:46 / 21.02.2026