Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Истанбул Бошоқшеҳир» Элдор Шомуродовни тўлиқ сотиб олади
30 ёшли футболчи Туркия клубининг тўлақонли аъзосига айланади.
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг «Рома» клубидан Туркиянинг «Истанбул Бошоқшеҳир» клубига расман кўчиб ўтади. Туркияликлар 30 ёшли футболчини тўлиқ сотиб олиш бандини фаоллаштирди.
Рим клуби футболчи кетишини тасдиқлади. Бунгача форвард турк жамоасида ижарада тўп тепаётган эди, аммо келишув шартларига кўра, «Истанбул Бошоқшеҳир» Суперлигадаги жойини сақлаб қолгандан сўнг, ўйинчини сотиб олиш мажбуриятига эга эди.
Трансфер суммаси 2,8 миллион еврони ташкил қилади, шу билан бирга «Рома» ижара учун алоҳида 3 миллион евро олган. Шунингдек, «бўрилар» футболчининг кейинги трансферидан 10 фоиз улушга эга бўлади.
Шомуродов Туркия чемпионатида 30 ўйинда 18 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширган. «Истанбул Бошоқшеҳир» чемпионат якунига 4 тур қолганида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
23:09 / 30.06.2026
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли деб топилди
16:21 / 29.06.2026
Шомуродов ЖЧ гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол муаллифи бўлишга даъвогар
14:49 / 29.06.2026
«Тўпни яхши ушлаб туролмадик» – футболчилар турнирни тарк этгандан кейин нималар дейишди?
21:50 / 28.06.2026