Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тизими ишга тушади
Президент фармонига асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб бизнес бошлаш ниятидаги шахслар “ягона дарча”га мурожаат қилганида улар 7 та турдаги хизматдан шу ернинг ўзида фойдаланиши мумкин бўлади.
Фото: Getty Imagеs
Ўзбекистонда тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни соддалаштирилади. Бу ҳақда президент фармони қабул қилинди.
2026 йил 1 январдан эътиборан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили жорий этилиб, ўз бизнесини рўйхатдан ўтказаётган тадбиркорларга шу вақтнинг ўзида бирваракайига қуйидаги хизматлар ҳам таклиф этилади:
- электрон рақамли имзо калитини бериш;
- банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ва уларни фаоллаштириш;
- айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсатнома олиш учун ариза ёки хабарнома юбориш;
- кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;
- қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси гувоҳномасини олиш;
- онлайн назорат-касса машиналарини масофадан туриб сотиб олиш ва уларни солиқ органларида онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш;
- юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.
Бу хизматлардан фойдаланиш тадбиркор учун ихтиёрий бўлади. Танланган хизматлар бўйича ягона QR код орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилади.