Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди
У суднинг ижро варақаси бўйича ижро ҳаракатларини якунлаб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Фото: ДХХ
Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мажбурий ижро бюроси бошлиғи пора билан қўлга олинди, деб хабар берди ДХХ.
Қайд қилинишича, у ўз хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда, бўйсунувидаги давлат ижрочиси иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақаси бўйича жавобгарларни ушбу тумандаги хонадондан мажбурий тартибда кўчириш юзасидан ижро ҳаракатларини якунлаб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.
3 июнь куни у талаб қилинган пул маблағидан 1200 АҚШ долларини пора сифатида олган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у қолган 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан МИБ мансабдор ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Мавзуга оид
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
17:20 / 07.01.2026
Фарғонада ўқитувчиларни тун-у кун навбатчиликка мажбурлаган топшириқ вазирликдан тушгани маълум бўлди
20:40 / 06.01.2026
Фарғонада тадбиркорларга нисбатан чиқарилган ноқонуний маъмурий қарорлар бекор қилинди
08:39 / 06.01.2026