Иқтисодиёт | 12:50 / 23.12.2019
27480
1 дақиқада ўқилади

Доллар курси яна пастлади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 24 декабрь кунидан 16,03 сўмга арзонлаб, 1 доллар 9516,37 сўмни ташкил этади.

Евро курси эса 56,85 сўмга тушиб, 1 евро 10 542,23 сўмга етади.

Рубль курси 1,37 сўмга кўтарилади ва 1 рубль 152,94 сўмга тенг бўлади.

Доллар курси ўтган ҳафтада ҳам пастлаган, курс 17 декабрь кунидан 5,15 сўмга арзонлаб, 1 доллар 9532,40 сўмни ташкил этганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид