Иқтисодиёт | 12:04 / 04.05.2020
14489
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк тижорат банкларининг шохобчалари қандай тартибда ишлашини тушунтирди

Банк ходимлари ва мижозларнинг банк биносида бир-биридан камида 2 метр оралиқда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият олиб боришларини таъминлаш талаб этилади.

Фото: Getty Images

Марказий банк банк инфратузилмалари айнан қайси объектларда ишга туширилаётгани ва уларнинг ишлаш тартиби қандай бўлишига ойдинлик киритди.

Инқирозга қарши курашиш Республика Махсус комиссиясининг 2020 йил 24 апрелдаги қарорига асосан тижорат банкларининг объектлардаги шохобчалари (кассалари)га санитария-эпидемиология талаблари асосида фаолият олиб боришга рухсат берилди.

Жойлардаги банк хизматларига бўлган талабни инобатга олган ҳолда, тижорат банки биносидан ташқарида жойлашган кассалари, валюта айирбошлаш шохобчаларининг фаолият юритиши йўлга қўйилмоқда.

Ушбу инфратузилмалар қатъий белгиланган санитария-эпидемология талаблари асосида карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда, ўз фаолиятларини амалга оширишлари лозим.

Хусусан, банк ходимлари ва мижозларнинг банк биносида бир-биридан камида 2 метр оралиқда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият олиб боришларини таъминлаш талаб этилади.

Банкка ташриф буюрувчиларни бирма-бир текшириш ва антисептик воситалар ёрдамида дезинфекциялаш, шу жумладан, банк биносини ҳам белгиланган вақт оралиғида дезинфекциялаш лозим.

Мавзуга оид