Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели туманидаги қатор маҳаллалар Янгиҳаёт тумани таркибига ўтказилади
Сергели тумани ҳудудидаги 13та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисмини янги ташкил этилаётган Янгиҳаёт тумани таркибига ўтказиш режалаштирилмоқда.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида тегишли ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, Сергели туманидаги Ал-Фарғоний, “Виқор”, “Чорбоғ”, “Ёрқин ҳаёт”, “Йўлдош”, “Чароғон”, “Дўстлик”, “Навқирон”, “Олчазор”, “Ташаббус”, “Янги умид”, “Янги Чоштепа”, “Ҳумо” маҳалла фуқаролар йиғини тўлиқ ва “Дарё бўйи”, “Қипчоқ”, “Софдил”, “Паст дархон”, “Жўнариқ”, “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бир қисми ўтказилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларни ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларини янги ташкил этилаётган Янгиҳаёт тумани таркибига ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилигини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигига таклиф киритилади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 29 май куни Тошкентнинг Сергели туманига ташрифи чоғида пойтахт ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган Янгиҳаёт кичик туманини ташкил этишни таклиф қилганди.
Мавзуга оид
14:13 / 16.04.2026
Янгиҳаётдаги боғчада тарбиячи болаларни ҳожатхонага қамагани айтилмоқда
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
10:29 / 20.02.2026