Ўзбекистон | 11:43 / 22.04.2021
49470
2 дақиқада ўқилади

Наманганда аёл 4 ёшли фарзанди билан ўзини сувга ташлади

Наманганда фарзандини ўзига боғлаган ҳолда ўзини сувга ташлаган аёл қутқариб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 22 апрел куни тунги соат 01:20ларда Наманган вилояти Учқўрғон туманидан оқиб ўтувчи “Норин” дарёси устида жойлашган кўприк қирғоғига тушган нотаниш аёл номаълум сабабларга кўра, фарзанди билан биргаликда ўзини сувга ташлаган.

Қайд этилишича, шу вақтда улар ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган фуқаро А.А. томонидан қутқарилган, она-болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Дастлабки суриштирувлар давомида, ушбу аёл Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.М. бўлиб, 2017 йилда туғилган фарзандини ўзига боғлаган ҳолда ўзини сувга ташлагани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ наманганлик аёл 2 нафар боласини кўприкдан дарёга ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Навоийда 31 ёшли аёл ўзи ва уч нафар қизининг жонига суиқасд қилгани ва унинг эри доимий равишда аёлга ўғил фарзанд туғмагани учун ҳақоратлаб келгани бунга сабаб бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид