Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
Қатарда ўтказилаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар Парагвайни мағлуб этди.
Фото: ЎФА
ФИФА U17 жаҳон чемпионати
Қатар, Доҳа, Espire академияси майдони
Ўзбекистон U17 - Парагвай U17 2:1
Голлар: Азизбек Абдумўминов (25, 45+2) – Алан Ледесма (89 пен)
Ўзбекистон U17: Неъматуллоҳ Рустамжонов, Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баҳодирхонов, Садриддин Ҳасанов (Асилбек Алиев 64), Муҳаммад Ҳабибуллаев, Сайфиддин Содиқов (Жамшидбек Рустамов 74), Абдулмалик Анваров (Амирхон Муродов 85), Муҳаммадали Мусахонов (Беҳруз Саидмуродов 74), Азизбек Абдумўминов, Абубакир Шукуруллаев, Азизбек Эримбетов (Қаҳрамон Турғунов 74).
Парагвай U17: Матиас Фернандес, Тиаго Аранда, Лео Кристалдо, Мауро Коронел, Тобиас Акоста, Карлос Франко (Жозе Буринг 46), Алдо Санабриа (Тиаго Вера 60), Алан Ледесма, Дерлис Алмада (Хосиас Кампсс 46), Педро Вилялба, Маурицио Де Карвало
Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Ҳакимов (31), Садриддин Хасанов (67), Муҳаммадали Мусохонов (78), Асилбек Алиев (88), Амирхон Муродов (89) – Алан Ледесма (59)
Қатарда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди.
J гуруҳида Ўзбекистон U17 жамоаси 5 ноябр куни 1-тур доирасида Парагвайга қарши ўйнаб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 25-дақиқасида жанубий америкаликлар ҳимоядан чиқишда хатога йўл қўйди ва Ўзбекистон вакиллари тезкор қарши ҳужум уюштирди, бу ҳужумни Азизбек Абдумўминов узоқ масофадан йўллаган кучли ва аниқ зарбаси билан якунлади.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқларда эса у ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни рақиб дарвозасига киритиб, дублни расмийлаштирди.
Иккинчи бўлимда Парагвай фаолроқ ўйнади ва 89-дақиқада пеналтидан ҳисобни қисқартирди.
Сўнгги дақиқаларда рақиб ҳисобни тенглаштириш учун бир қанча вазиятларга эга бўлди, аммо ўзбекистонликлар ғалабали ҳисобни сақлаб қолди.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Ирландия Панамани 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўзбекистон ўсмирлари навбатдаги ўйинни 8 ноябр куни Ирландияга қарши ўтказади.
Маълумот учун, U17 жаҳон чемпионатида 48 та жамоа 12 та гуруҳга ажратилган. Гуруҳда 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар 1/16 финалга чиқади. Шунингдек, гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган жамоалардан нисбатан яхшироқ кўрсаткичга эга бўлган 8 таси ҳам плей-оффга йўл олади.
Мавзуга оид
21:43 / 31.03.2026
ФИФА офсайдни аниқлаш қоидаларига ўзгартириш киритди
11:22 / 23.03.2026
Қатарда ҳарбий вертолёт ҳалокати: етти киши вафот этди
09:45 / 20.03.2026
ФИФА Исроил футбол ассоциациясини жаримага тортди
20:13 / 19.03.2026