Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банк карталарини эмиссия қилиш тартиби тасдиқланади
Банк карталарини эмиссия қилиш ва уларни муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади
Фото: Shutterstock
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Банк карталарини эмиссия қилиш ва уларни муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга кўра, тўлов тизими иштирокчилари қуйидагиларга амал қилишлари шарт:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк картасини эмиссия қилиш, хизмат кўрсатиш, улар орқали ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширишнинг ўрнатилган тартиб ва қоидасига риоя қилиш;
банк карталаридан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш учун хавфсизлик чора-тадбирларини таъминлаш;
улар ихтиёрида мавжуд бўлган ва муомаладаги банк карталари, тўлов тизими иштирокчилари, фойдаланиладиган технология ва дастурий-техник воситалар, тўлов оператори томонидан ўрнатилган иш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги тижорат ва банк сири ҳисобланган маълумотларни ошкор қилмасликни таъминлаш;
банк картаси сақловчилари ҳамда улар томонидан банк карталари орқали амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотларни сир сақлаш.
Банк карталари карта ҳисобварағи эгаси, амал қилиш тартиби ва маълум бир тўлов тизимига тегишлилигига қараб ҳар хил турларга бўлинади.
Карта ҳисобварағининг эгасига қараб банк карталари: шахсий ва корпоративларга банк карталарига бўлинади:
шахсий банк картаси ўз сақловчисига жисмоний (якка тартибдаги тадбиркордан ташқари) шахснинг карта ҳисобварағида (карта ҳисобварақларида)ги пул маблағларини бошқариш имкониятини беради. Шахсий банк карталари, банк картаси сақловчисининг рухсати билан бошқа шахслар (оила аъзолари ва бошқалар) томонидан фойдаланилиши мумкин;
корпоратив банк картаси ўз сақловчисига – яъни юридик шахснинг ваколатига эга ходими ёки якка тартибдаги тадбиркорга, карта ҳисобварағидаги пул маблағларини бошқариш имкониятини беради. Корпоратив банк картаси фақат нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган бўлиб, иш ҳақини ва бошқа ижтимоий тусдаги тўловлар ҳамда нақд пул маблағларини тўлаш учун ишлатилиши мумкин эмас.
Банк карталари амал қилиш тартибига кўра дебет ва кредит банк карталарига бўлинади:
дебет банк картаси ўз сақловчисига у ва банк картаси эмитенти ўртасида тузилган шартнома шартларига биноан, тегишли карта ҳисобварағидаги пул маблағлари қолдиғи доирасида товар (иш, хизмат ва бошқалар)га ҳақ тўлаш ва (ёки) нақд пул маблағларини (корпоратив банк карталар бундан мустасно) олиш учун тасарруф этиш имконини беради;
кредит банк картаси ўз сақловчисига, банк картанинг эмитенти ва сақловчиси ўртасида тузилган шартнома шартларига биноан товар (иш, хизмат ва бошқалар)га ҳақ тўлаш ва (ёки) нақд пул маблағларини (корпоратив банк карталар бундан мустасно) олиш учун тегишли карта ҳисобварағидаги пул маблағлари қолдиғидан ортиқ операцияларни амалга ошириш имконини беради.
Иккита ва ундан ортиқ тўлов тизимларида ишлайдиган ва уларнинг логотипларини ўзида акс эттирган банк карталари кобейджинг карталари деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарини эмиссия қилиш Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган банклар томонидан амалга оширилади.
Бирон бир тўлов тизимига тегишли бўлган банк карталарини эмиссия қилиш, сертификатланган дастурий-техник воситалардан фойдаланган ҳолда, тегишли тўлов оператори томонидан ўрнатилган қоидаларга асосан эмитент томонидан амалга оширилади.
Қўшимча банк карталарини эмиссия қилиш карта ҳисобварағи эгасининг ёзма ёки электрон аризаси асосида амалга оширилади. Виртуал карталар эмиссияси банкнинг ёки тўлов тизимининг мобиль иловаси, веб сайтидаги “шахсий кабинети” орқали оферта асосида амалга оширилади.
Банк карталарининг мажбурий реквизитлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
банк картаси сақловчисининг фамилияси ва исми (шахсий банк карталари учун);
карта ҳисобварағи эгаси бўлган юридик шахснинг ўз фирмаси (расмий) номланиши ва (ёки) унинг тўлов тизимидаги шартли рақами (корпоратив банк карталари учун);
банк картаси эмитентининг расмий номи;
банк картасининг рақамлари ва амал қилиш муддати.
Мажбурий реквизитлар банк картасига давлат тилида киритилади.
Тўлов тизими доирасида чиқариладиган банк карталарида, идентификация белгилари ва банк карталарининг белгилари бўлган бошқа мажбурий реквизитлар мазкур тизим қоидалари бўйича ўрнатилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:31 / 20.02.2025
Марказий банк карталар ҳақида юборилаётган SMS хабарлар бўйича изоҳ берди
07:15 / 24.07.2024
Талабалар, ногиронлиги борлар ва уруш қатнашчиларининг шахсий гувоҳномалари ижтимоий картага алмаштирилади
08:10 / 17.06.2024
Тошкентда ўзганинг пластик картасидан 110 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди
12:12 / 12.06.2024