Жаҳон | 15:40 / 04.04.2018
16505
1 дақиқада ўқилади

Москвада савдо марказида ёнғин чиқди. Эвакуациядан кейин ичкарида одамлар қолаётган бўлиши мумкин

Фото: ТАСС

Москва шарқидаги «Персей для детей» савдо марказида ёнғин чиқди. «Интерфакс» маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатланган, бино ичидан 300 киши олиб чиқилган.

Шу билан биргаликда, агентлик маълумотига кўра, ичкарида одамлар қолаётган бўлиши мумкин.

«Москва» агентлиги манбаси эса жабрланувчилар сони кўпроқлиги, аниқ сонлар маълум эмаслигини айтмоқда.

ТАСС мухбири фавқулодда вазиятлар хизматидаги манбасига асосланиб берган хабарига кўра, ёнғин бинонинг тўртинчи қаватида бошлаган. Бу қават омборхонадир. «Интерфакс» эса олов ўчоғи учинчи қаватда бўлганини билдирмоқда.

РИА «Новости» хабарига кўра эса бино қурилиши яхши режалаштирилмагани туфайли олов ўчоғига етиб бориш қийинлашгани маълум қилинган.

Ҳозирда ҳудудда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид