Ўзбекистон | 15:30 / 23.12.2020
5716
4 дақиқада ўқилади

«O‘zbegim» элита турар жой мажмуаси маиший техника сотиб олиш учун 60 млн сўмгача сертификатлар совға қилади

Янги йилга кўркам  совғалар қилиш халқимизнинг яхши одатига айланган. Шу боисдан фақат 2020 йил 15 декабрдан 2021 йил 15 январгача «O‘zbegim» элита турар жой мажмуасидан хонадон сотиб олиб, сизга совға сифатида «Bosch» маиший техникасини харид қилиш учун 40.000.000 сўмдан 60.000.000 сўмгача сертификатга эга бўлиш имкони  тақдим этилмоқда.

Акция 100% тўловда ҳам, қисмларга бўлиб тўлашда ҳам амал қилади:

  • 100% тўлов қилинганда, Bosch техникаларини харид қилиш учун 60.000.000 сўмлик сертификат тақдим этилади;
  • Хонадон ҳаққини қисмларга бўлиб тўлаш йўли билан сотиб олганда, харидор 40.000.000 сўмлик сертификатга эга бўлади.

«O‘zbegim» турар жой мажмуасининг афзаллиги нимада?

У миллий услубда бунёд этилган

Турар жой мажмуасининг ташқи дизайни халқимизнинг миллий руҳи ва бой анъаналарини ўзида мужассам этган бўлиб, уйнинг ташқи қисмида нақшинкор нафис чизгилар, гириҳ нақшлари ва ранг-баранг мозаикаларни кўришингиз мумкин. Бинонинг пардоз қисми эса керамогранит, фибробетон ва мармар ёрдамида нафис оқ ва ҳаворанг рангларда ишланган. Мажмуанинг яна бир диққатга сазовор томони — бу бинога ҳақиқий эртакнамо чирой бағишлаган  шиша гумбазлардир.

Яқин масофада ривожланган инфратузилма

«O‘zbegim» турар жой мажмуаси Яккасарой туманида Бобур ва Нукус кўчалари кесишмасида жойлашган. Бино 1,2 гектар майдонда турли қаватли (10 дан 14 қаватгача) 7 та блок кўринишида лойиҳалаштирилган.

Турар жой мажмуасидан пиёда бориш мумкин бўлган масофада NEXT кўнгилочар савдо маркази, Сеул миллий боғи, «Дўстлик» боғи (собиқ Бобур боғи), дўконлар, ресторанлар, тиббиёт ва таълим муассасалари жойлашган, яқин келажакда эса Тўқимачилик комбинати ҳудудида «Day and Night» бизнес маркази қурилади, бу ерда янги савдо ва маданий марказлар ҳам қурилади.

 Мажмуанинг ўз периметри бўйлаб пиёдалар ўтиш жойлари, спорт ва болалар майдончалари ҳамда шинам шийпонлар мавжуд.

«O‘zbegim» турар жой мажмуасида хонадонлар режалари ва безаклари бўйича кенг танлов имкони бор

«O‘zbegim» элита турар жой мажмуасида хонадон режаларининг кўп вариантлари мавжуд, яъни 51,6 кв.м дан 140,16 кв.м гача.

Хонадонни 3 хил пардоз даражасида сотиб олишингиз мумкин:

  • қоралама пардозда;
  • яхшиланган қоралама пардозда;
  • тўлиқ таъмирланган.

Ҳар бир хонадонда қуйидагилар бўлади:

  • «Buldors» дан кириш эшиклари;
  • 5 камерали немис Саламандер деразалари;
  • автоном икки контурли қозон.

«O‘zbegim» турар жой мажмуасидаги 7 та блокнинг баландлиги 10 дан 14 қаватгача. Шу сабабдан қаватлар бўйлаб қулай ҳаракатланиш учун 1000 кг.гача юк кўтариш имкониятига эга бўлган замонавий фин KONE лифтлари ўрнатилади.

«O‘zbegim» турар жой мажмуаси қурилишини якунлаш 2021 йилнинг 3-чорагига режалаштирилган.

«O‘zbegim» турар жой мажмуаси ва акция ҳақида батафсил маълумотни савдо офисида ёки қуйидаги рақамлар орқали олишингиз мумкин: 55 500-90-90

Савдо офиси: Яккасарой тумани, Бобур ва Нукус кўчалари кесишмаси.

Сайт: uzbegimdevelopment.uz

Facebook: fb.com/UzbegimDevelopment

Instagram: @uzbegimdevelopment

Telegram: t.me/Solidity_Group

YouTube: @O‘zbegim – Elita Uylari

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид