09:00 / 06.08.2021
10998

Одамлар нима дер экан, дод-войларсиз “снос”лар, ишончга қурилаётган уйлар – “O‘zbegim” турар жой мажмуасига саёҳат

Бренд асосчиси Бахтиёр Тўхтаев

Йиллаб тўплаган пулига уй олмоқчи ёки бизнес учун офис харид қилмоқчи бўлган ҳар қандай инсон учун ишонч муҳим омил саналади. Кўп ҳолларда “алданиб қолмаcмикинман”, “кейин машмашаси чиқмасмикан” деган ўй харидорлар хаёлининг бир четида бўлиши табиий. Ўзига ва ишига ишонган, фойдадан ҳам кўра одамларининг ишончи учун ишлайдиган қурилиш фирмалари ҳеч қачон жамоатчилик назоратидан ёки журналистларнинг саволларидан қочмаган. Тошкент шаҳрида уй-жой қурилиши билан шуғулланадиган “Solidity Group” фирмаси ўз фаолияти ҳақидаги ҳар қандай саволларга жавоб бериш мақсадида журналист ва блогерларни қурилиш майдонларига – пресс-турга таклиф қилди.

Одамлар нима дер экан?

Биринчи манзил Яккасарой тумани Бобур кўчасида жойлашган “O‘zbegim” номли турар жой мажмуасининг қурилиш ишлари билан танишиш бўлди. Ҳар галгидек, қурилиш ширкати турар жой мажмуасини таништиришни қурилиш қачон бошлангани ва қачон топширилиши, немис ромларидан тортиб эшикларигача, фин лифтлари-ю ишлатилаётган мармарларининг сифатлилиги ҳақидаги маълумотлардан бошлади. Ерости тураргоҳи, биринчи қаватдан жой оладиган хизмат кўрсатиш офислари ва мажмуанинг энг юқори қисмигача батафсил тушунтирилди. Шу жойига келганда мажмуа раҳбари Бахтиёр Тўхтаевнинг “Одамлар нима дер экан, уларга ноқулайлик бўлмасин”, деган гапи эътиборимни тортди. Гап уйнинг том қисмида шарқона услубда қилинган гумбазлар ичида нималар жойлашиши ҳақида кетаётган эди.

Бахтиёр Тўхтаевнинг таъкидлашича, дастлаб бу ерда ресторан қуриш режада бўлган. Кейинчалик эса хонадон эгаларига ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида гумбазлар ичида бизнес учун офислар жойлашадиган бўлган. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, мажмуадан жой харид қилмоқчи бўлганларнинг нафақат қулайлик, балки моддий имконияти ва мақсадларига ҳамоҳанг тарзда, икки томоннинг ўзаро бир-бирини тушуниш тамойили асосида нарх таклиф этилар экан.

“O‘zbegim” турар жой мажмуасидаги жойлашган 1,2 гектар майдонда турли қаватли: 10-14 қаватгача биноларни 7 та блок кўринишида қуриш лойиҳалаштирилган. Мажмуани шу йилнинг тўртинчи чорагига қадар қуриб битказиш кўзда тутилган.

Дод-войларсиз “снос”лар

Қурилиш фирмасининг биринчи қурилиш иши Яккасарой тумани Кичик Бешёғоч кўчасида жойлашган “Family House” номли мажмуаси бўлган ва у 2018 йилда фойдаланишга топширилган. “Family House” лойиҳаси учун ажратилган ер майдони бузилиш ишларисиз ҳоким қарори билан ажратилган.

Ички кўриниш

Қурилиш фирмасига кейинги қурилиш ишида Шайхонтоҳур туманидаги Чақар маҳалласида, янги турар жой қурилишда “снос”, яъни юз йилдан ортиқ вақтдан буён яшаб келган хонадон эгалари билан келишиш масаласига дуч келган.

Тадбирда маълум қилинишича, аввал иккита қурилиш фирмаси хонадон эгалари билан келиша олмай қурилиш қилишдан воз кечган. Тайинки, барча одамларни бирдек рози қилиш мушкул вазифа. Улар орасида тушунадигани ҳам, уйининг ҳақиқий баҳосидан ўн баравар кўп сўрайдиганлари ҳам топилади.

Мажмуа раҳбари Бахтиёр Тўхтаевнинг алоҳида таъкидлашича, энг қийин ва қарийб фирманинг бир йил вақти “снос”ларни ҳал қилишга кетган.

“Ҳар бир хонадон эгаси билан алоҳида-алоҳида гаплашиб, уларнинг таклифларини эшитгандан сўнг уларга мос келадиган бир нечта таклиф бердик… Хонадонларни баҳолашда, вақтинчалик яшаб туриш учун квартира пулларини белгилашда бозор нархларидан четга чиқмасликка ва икки томон ҳам ошкора, ўртада ёлғон ишлатмасликка келишиб олдик. Исталган хонадонга кириб, эгалари билан гаплашиб кўришингиз мумкин. Барчасини рози қилиб, уйларни сотиб олдик”, – дейди Бахтиёр Тўхтаев.

Чақар маҳалласида замонавий турар жой ва нотурар мажмуаларини қуриш режалаштирилган. Айни вақтда маҳаллада бузиш ишлари олиб борилиб, майдон қурилиш учун тайёр қилинмоқда. Қурилишни жорий йилнинг охирига бориб, тўртта блок қуриш ишларидан бошлаш режа қилинган.

Замонавий касблар учун мажмуа

Кейинги галги манзилимиз Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида эски услубдаги кўп қаватли турар жойлар ўрнига замонавий турар жой мажмуасини қуриш режалаштирилган майдон бўлди. Бу ерда қурилиши кўзда тутилган турар ва нотурар мажмуанинг лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Айни пайтда 45 сотихда жойлашган уйларда яшовчи хонадон эгалари билан ўзаро музокара олиб бориб, уларни рози қилган ҳолатда хонадонлар сотиб олинган

Бахтиёр Тўхтаев йиғилганларга лойиҳанинг қизиқ жиҳатини очиқлади. Унинг айтишича, устозларидан бирининг таклифига кўра, қурилиш майдонининг бир қисмида ҳозирги кунда жуда муҳим саналаётган: IT технологиялари, SMM хизмати каби замонавий билим берадиган ўқув мажмуасини қуриш режалаштирилган.

Қурилиш майдонлари кўриб чиқилгандан сўнг ширкат раҳбарлари журналист ва блогерларга савол-жавоб учун алоҳида вақт ажратди. Музокаралар чоғида шу нарса аён бўлдики, қурилиш фирмасининг асосий мақсади – очиқ ва шаффоф ишлаш, одамлар ишончини қозониш ва бу ишончни оқлаш.

Видеони кўриш 👉 https://www.youtube.com/watch?v=KfICdUfiyvs

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 46/2. +99890 009 0009, 95 511 0009, ozbegimuzb@gmail.com www.uzd.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top