Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram изоҳларни таҳрирлаш имконини йўлга қўяди
Google image
Instagram фотосервиси фойдаланувчилар учун суратлар тагидаги изоҳларни ёпиб қўйиш имконини тақдим этади. Яқин кунларда пайдо бўлиши кутилаётган янги опция ҳақида Washington Post маълум қилди.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, аккаунт эгалари муайян бир фотосурат ёки видео остидаги изоҳларга мустақил равишда чекловлар белгилаши – ёмон сўзлар ёки ёқимсиз фойдаланувчилар учун изоҳларни блоклаши ёки уларни саралаши мумкин бўлади. Янги опция фойдаланувчиларга троллар билан курашишда ёрдам беришга қаратилган.
Изоҳларни саралаш ёки блоклаш дастлаб кино ва мусиқа юлдузлари, шунингдек кўп сонли фолловерларга эга фойдаланувчилар томонидан синаб кўрилади. Instagram аввал бизнес-аккаунтлар учун бундай функцияни ишга туширган.
Мавзуга оид
21:24 / 31.03.2026
Instagram ўзининг пулли обунасини синовдан ўтказишни бошлади
15:21 / 13.03.2026
Россия ҳудудларига Telegram блокланишига тайёргарлик кўриш буюрилди
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
12:55 / 12.01.2026