Ўзбекистон | 19:50 / 23.03.2021
5257
8 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги лойиҳалари натижадорлиги бўйича маълумот берди

2018 йил Ўзбкистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси ташкил қилинган эди.

Ташкилот матбуот хизмати жамғарма ташкил қилинганига деярли 3 йил тўлиши муносабати билан, Kun.uz’га ўз фаолияти юзасидан ҳисоботини тақдим этди.

Унда айтилишича, ўқувчилар ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолияти билан танишиши ҳамда ёшлар жамғарма лойиҳалари билан ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлаши мумкин.

Жамғарма ҳисоб-китобларига кўра, 2018-2020 йиллар давомида ёшларнинг 8 635 та бизнес лойиҳаларига жами 1 трлн. 830 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 42 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилган.

Матбуот хизмати ахборотига кўра, охирги 2 йилда ҳудудларда жами 19 та «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказлари ҳамда 202 та «Yoshlar mehnat guzari» комплекслари фойдаланишга топширилган ва уларда жами 2 380 та янги иш ўринлари яратилган.

Ёшларнинг тадбиркорлик борасидаги билимларини ошириш борасида

Ёшларнинг стартап ғоялари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш йўналишида

Ҳисоботда таъкидланишича, «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси ёшларнинг стартап ғоялари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, ёшларга стартап лойиҳани ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ қилиш мақсадида ҳам қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

«Бу борада «Стартап ташаббуслар» дастури ёшларнинг катта қизиқишларига сабаб бўлди.

Ушбу дастурга www.startupinitiatives.uz сайти орқали 905 та онлайн ариза келиб тушди», – дейилади маълумотда.

 Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасида

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид