Жаҳон | 17:22 / 02.05.2016
6152
2 дақиқада ўқилади

Трамп: Хитой АҚШга босим ўтказмоқда

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзодлар орасида етакчи бўлиб турган Дональд Трамп Хитой савдо сиёсатини танқид қилди. Бу ҳақда CNN агентлигига таяниб РИА Новости хабар берди.

“Биз Хитойга мамлакатимизни зўрлашда давом этишига йўл қўя олмаймиз”, дея маълум қилди Трамп Индианадаги сайловолди митингида. 

CNN телеканалининг аниқлик киритишича, “зўрлаш” сўзи остида Трамп халқаро савдода Хитойнинг АҚШдан илғорлаб кетишини тушунади. 

Миллиардер Хитойни валюта манипуляцияларида кўп марта айблаган. Унингча, айнан валюта қаллобликлари туфайли Хитой экспорт маҳсулотлари жаҳон бозорида рақобатбардош бўлиб бормоқда. 

Сиёсатчининг фикри бўйича, бу Америка компаниялари ва уларнинг ҳамкорларига зиён етказмоқда. 

Индианада чиқиш қилар экан, Трамп ушбу вазиятни ўзгартиришга сўз берди. “Биз бу ҳолатни ўзгартирамиз. Бизда ҳамма карталар бор, шунинг унутманг”, деган у. 

Трамп, шунингдек, Хитойдан эмас, “ҳаддан зиёд масъулиятсиз америкалик лидерлардан” ғазабда эканини қўшимча қилган.