Ўзбекистон | 21:59 / 01.11.2021
7058
2 дақиқада ўқилади

Талабаларга ижара пуллари тўлаб берилади, давлат грантлари ва қабул квоталари оширилади — 2022 йилда таълим соҳасидаги ўзгаришлар

2022 йилда 80 минг талабанинг ижара пулининг бир қисми бюджетдан тўлаб берилади. Республика бўйлаб 40та янги мактаб, 1600дан зиёд болалар боғчаси қурилади.

Фото: Kun.uz

2022 йилда таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилади. Бу ҳақда 1 ноябр куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

2022 йилда таълим тизимида кутилаётган янгиликлар:

  • Таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган эди. Президент бу маблағга қўшимча тарзда яна 12 триллион сўм ажратиш таклифини билдирди.
  • Келгуси йилда 55 та янги дастур амалга оширилади.
  • Чекка жойларда 1 минг 600 та болалар боғчаси ташкил этилади.
  • Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қурилади ва 235 таси таъмирланади.
  • Дарсликлар янгиланади ҳамда компютер синфлари очилади.
  • Бакалавр йўналишида давлат грантлари, магистратура ва докторантурага қабуллар сонини оширилади.
  • Давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхоналар қуришга субсидия берилади.
  • 80 мингдан ортиқ талабалар ижара харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021/22 ўқув йилда Ўзбекистонда таълим олаётган талабалар сони ярим миллион нафардан ошди.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Шокиржонов

Мавзуга оид