Ўзбекистон | 20:59 / 22.08.2025
43246
1 дақиқада ўқилади

Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди

Янги ўқув йили лицей ўқувчилари ва ОТМларнинг 1-курс талабалари учун 3 сентябрдан, юқори курс талабалари учун 8 сентябрдан бошланади.

Фото: Kun.uz

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири олий таълим ташкилотлари ва академик лицейларда 2025/26 ўқув йилининг бошланиш саналарини тасдиқлади. Унга кўра:

  • академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ва ОТМларнинг 1-босқич талабалари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябр, чоршанба кунидан;
  • олий таълим ташкилотларининг 2- ва ундан юқори босқич талабалари учун 8 сентябр, душанбадан бошланади.

ОТМларда 1-курсга қабул қилинган талабалар учун “Кредит таълими тизимига кириш” ҳафталиги ҳамда “Талабаликка бағишлов” тадбирлари ташкил этилади. Ҳафталик доирасида:

  • талабалар ОТМ фаолияти билан таништирилади, кредит-модул тизимининг мазмун-моҳияти тушунтирилади;
  • танлов фанлари мақсадли танланади;
  • талабаларда мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш, академик ҳалоллик тамойиллари ва касбий ҳамда шахсий ривожланиш масалалари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилади.

Аввалроқ ўзини ўзи молиялаштиришга ўтмаган университетларда тўлов-контракт миқдори ошмаслиги эҳтимоли борлиги хабар қилинганди

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид