ОТМ ичида ёки ҳудуд бўйича ўқишини кўчирган талабалар супер контракт эмас, базавий тўловни амалга оширади — ОТВ
Бир олий таълим муассасасида йўналишдан йўналишга ёки бир ҳудуддаги ОТМда ўқишни кўчирган талабалар базавий тўлов-контрактни амалга оширади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.
Холиқов ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Telegram-каналида ташкил этган овозли чатда ўқишни кўчириш масаласида маълумот берди.
“2021/22 ўқув йилида oлий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарорида бир ОТМ ичида (“ички перевод”) ёки бир ҳудуд ичида кўчириш ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Демак, бу жараёнлар Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан олиб борилиши керак, деган фикрлар бор. Ушбу қарорда супер контракт бўйича гап кетмагани учун “ички перевод”лар базавий контракт асосида амалга оширилади, деган фикрлар бор.
Бунинг ягона тартибини вазирлик, идоралар билан келишиб, ягона ҳужжат ишлаб чиқишни режага киритдик. Бу йилги “ички переводлар” ва бир ҳудуд ичида ўқишни кўчириш жараёнлари Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан олиб бориляпти. Яъни ушбу ҳолатларда талаба ўқишини кўчирганда супер контракт эмас, базавий контракт тўловини амалга оширади”, – деди Абдували Холиқов.
Абдували Холиқов ўқишни кўчириш бўйича яна бир қатор масалаларга тўхталиб ўтди. Жумладан, агар талаба Ўзбекистондаги бир ҳудудда жойлашган ОТМдан бошқа ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчирмоқчи бўлса ва у танлаган йўналишлар бир-биридан фарқ қилса, у табақалаштирилган контракт (супер контракт) асосида ўқишни кўчириши мумкин. Бунда ОТМ ўз имкониятлари даражасида табақалаштирилган контрактни таклиф қилади ёки тўғридан тўғри рад жавобини бериши мумкин. Йўналишлар бир хил ва келтирилган сабаб асосли бўлса, талабанинг ўқиши базавий контракт асосида кўчирилади.
“Шу ўринда талабаларда савол туғиляпти: ариза берган талабанинг шахсий кабинетида ўқишга кўчирилиши тавсия этилди, деган аризаларнинг барчаси ОТМ томонидан ижобий кўриб чиқиладими? Тавсия этилди, дегани ОТМда ўқиш кафолатини бермайди. Вазирлик бу йил 22 мингдан ортиқ аризаларни кўриб чиққан бўлса, 20 мингдан ортиғи тавсия этилди. Қолганлари турли сабабларга кўра рад этилди.
Вазирлик аризаларни тавсия қилгани билан ўқишни кўчирмоқчи бўлган талабани қабул қилувчи ОТМнинг якуний қарори керак. Ҳужжатлар керакли тартибда йиғилгани, талабга жавоб беришини ОТМ ҳал қилади”, – деди вазирлик бош бошқарма бошлиғи.
Мавзуга оид
13:50 / 21.10.2024
Ҳиндистон Ўзбекистон ОТМда онлайн смарт-аудиторияларни ташкил этиши мумкин
15:23 / 21.09.2024
“Қўлингдан битта жакет сотволиш келмайдими, уятсизлар...” — ТДПУда форма киймаган талабалар босимга учради
14:49 / 21.09.2024
“Супер контракт” тартиби барча ОТМларни чалкаштиряпти. Нега комиссия қарори эълон қилинмайди?
15:20 / 19.09.2024