Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади
Республика даражасидаги ижро органлари Янги Тошкент шаҳрига кўчирилиб, уларнинг ҳозирги бинолари сотилади. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда маъмурий бинолар қуришга сарфланади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши керак.
Бу – “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш (раиси – бош вазир Абдулла Арипов) республика ижро этувчи ҳокимият органларини Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчириш, уларнинг маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш ва уларни сотишдан тушадиган маблағларни ушбу ҳудудда маъмурий биноларни барпо этишга йўналтириш юзасидан 3 ой ичида таклиф киритиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил март ойида, Янги Тошкент лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида айтиб ўтган эди.
Давлат раҳбари давлат идоралари ҳам босқичма-босқич Янги Тошкентга кўчиб бориши, уларнинг ҳозирги бинолари ўрнида меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:21 / 03.12.2025
Тошкентда тирбандликни камайтириш мақсадида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази очилади
11:34 / 03.12.2025