Жамият | 17:33
894
2 дақиқада ўқилади

Пискентдаги сув таъминоти объектида 14 км қувур талон-торож қилинди

Мансабдорлар 14 800 метр қувурни қазиб олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Тошкент вилояти, Пискент туманида 14 км қувур сув таъминоти корхонаси мансабдорлари томонидан талон-торож қилинди. Етказилган зарар қарийб 4 миллиард сўм, деб хабар берди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

Қайд қилинишича, “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ Пискент тумани филиали раҳбари Б.К., “А.” АЖ мансабдор шахслари ва бошқалар билан олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда, умумий қиймати 3 млрд 931,2 млн сўмлик сув қувурларининг 3 млрд 78,4 млн сўмлик қисми, яъни жами 14 800 метрини қазиб олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Қайд этилган ҳолатлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан жиноят кодексининг 167-моддаси учинчи қисми “а” банди (Жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айбдорлар БҲМ 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид