19:00 / 13.05.2023
17136

“Трастбанк” ХАБ Жидда шаҳрида ўтказилган халқаро форумда мукофотланди

Халқаро форумда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан “Трастбанк” – кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб топилди.

11 май куни Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банки томонидан халқаро форум бўлиб ўтди. Тадбирда ушбу мукофотни Ислом тараққиёт банки раиси Муҳаммад Сулаймон Ал Жассер ҳамда Халқаро ислом Савдо-молия корпорацияси бош ижрочи директори Ҳани Салем Сонбол “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқарув Раиси С.Нормуҳамедовга топширди. 

Форум доирасида Ислом корпорациялари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида “Трастбанк” ХАБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси ўртасида навбатдаги англашув Меморандуми ҳам имзоланди. Мазкур Меморандум молия муассасасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтаради. Хусусан, ходимлар малакасини ошириш, банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, шариат шартлари асосида кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади. “Трастбанк” ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамкорлигида яратилган лойиҳалар доирасида Ўзбекистонда хусусий секторда қўшимча 1 100 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилган.

Шунингдек, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқарув Раиси С.Нормухамедов бошчилигидаги делегация аъзолари ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси Бош амалиёт департаменти директори Назим Нурдали бошчилигидаги делегация аъзолари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

 Унда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шу жумладан, Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес бўйича истиқболли лойиҳаларнинг ислом тамойиллари асосида молиялаштирилишига доир ўзаро алоқаларни янги босқичга кўтаришга урғу берилди.

“Трастбанк” матбуот хизматиⓉ

Top