Ўзбекистон | 11:10 / 05.12.2022
3309
1 дақиқада ўқилади

Ягона порталда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш хизмати ишга тушди

Эндиликда фуқаролар my.gov.uz орқали кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни масофадан туриб давлат рўйхатидан ўтказиш имкониятига эга.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Ягона портал хабарига кўра, бунинг учун жисмоний ёки юридик шахс: my.gov.uz’да рўйхатдан ўтади; «Кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш» хизматини танлайди; кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни илова қилади.

Хизмат кўрсатиш муддати мурожаат турига қараб: 2 иш кунидан 5 иш кунигача.

Хизмат нархи: БҲМ 1 баравари ва ҳар 1 гектар дов-дарахтлар билан эгалланган ер участкаси учун БҲМ 7 фоизи миқдорида.

Мазкур жараён кўп йиллик дов-дарахтлар турлари, сони ва улар эгаллаган майдон тўғрисидаги маълумотлар кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар давлат реестрига киритилиши орқали амалга оширилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид