Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чумоли кислотасида ишловчи автобуслар (фото)
Нидерландиялик ёш олимлар гуруҳи ўзлари ишлаб чиққан автобусни тақдим этди. Бундай жамоат транспортига чумоли кислотасида ишловчи экодвигатель ўрнатилади. 30 литрлик ҳажмга эга битта тўла бак 200 км.га етади. Янгилик атроф-муҳит учун хавфсиз бўлиб, глобал исишнинг салбий оқибатларини енгишда қўл келиши мумкин.
XVII асрдаёқ олинган чумоли кислотаси нафақат ҳашаротлар, балки ўсимликлар томонидан ҳам ишлаб чиқарилади. У қичитқи ўт, игнабарг, сирка кислотасида бўлади. Бу фаолиятнинг кўплаб соҳаларида жуда қўл келувчи модда: эритувчи, консервант, анестетик, паразитларга қарши воситадир. Ихтирочилар фикрича, бундай ёқилғининг бошқа ўзига хос жиҳатлари орасида енгил ташиш имконияти, шунингдек, қийматининг нисбатан пастлиги бор.

Hydrozine номли технология иши давомида чумоли кислотаси катализаторлар таъсири остида водород ва карбонат ангидрид газига бўлинади. У ўрнатилган мотор учун электр қувватини юзага келтиради. Электроузатма тизими VDL компанияси томонидан тақдим этилган.

Афтидан, Hydrozine илк автобуслари янги йил арафасида йўлга чиқарилади. Уларнинг барқарор ишлашини таъминлашда чумоли кислотасига эга станциялар муҳим ўрин тутади, улар худди анъанавий ёқилғи қуйиш шохобчалари каби кўринишга эга бўлади.
Мавзуга оид
12:57 / 05.01.2026
Навоийда автобус ЙТҲга учради. 2 киши ҳалок бўлди
09:16 / 31.12.2025
Олис ҳудудлардаги 715 мактаб ўқувчиларига бепул автобуслар йўлга қўйилади
14:14 / 28.12.2025
Қашқадарёдаги даҳшатли автобус ҳалокати, 26 қурбон ва 2 минг сўм “пора” – судланган ИИБ ходими 16 йилдан сўнг оқланди
10:03 / 25.12.2025