Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олис ҳудудлардаги 715 мактаб ўқувчиларига бепул автобуслар йўлга қўйилади
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш белгиланган. Лойиҳа доирасида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 715 та умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.
Стратегия лойиҳасига кўра, умумий ўрта таълимда ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида “Таълим учун қулай муҳит” дастури босқичма-босқич амалга оширилади.
Унга мувофиқ, олис ва чекка ҳудудлардаги 715 та умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобуслар йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Шунингдек, лойиҳада умумий ўрта таълим муассасаларини тоза ичимлик суви ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан 100 фоиз таъминлаш вазифаси ҳам белгиланган. Мазкур чоралар таълим олиш учун хавфсиз ва қулай муҳитни шакллантиришга қаратилган.
Мавзуга оид
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026