Тошкентда электромобилларни қувватлантириш станциялари ишини мувофиқлаштирувчи оператор пайдо бўлади
Тошкент шаҳрида қувватлаш станциялари фаолиятини мувофиқлаштирувчи оператор функцияси “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти зиммасига юклатилади.
“Тошкент шаҳрида электромобилларни қувватлантириш станциялари қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Энергетика вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилиши мумкин:
а) Тошкент шаҳрида тижорат мақсадида электромобилларни қувватлантириш станциялари фаолиятини мувофиқлаштирувчи оператор хизматини жорий этиш;
б) Тошкент шаҳрида қувватлаш станциялари фаолиятини мувофиқлаштирувчи оператор функциясини “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти зиммасига юклаш;
в) 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб компания томонидан оператор функциясини бажариш учун дастурий таъминот платформасини жорий қилиш, платформага Тошкент шаҳри бўйича электр энергияси етказиб берувчи корхоналари ҳамда қувватлаш станцияларини шартнома асосида интеграция қилиб бориш.
Энергетика вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2025 йилнинг 1 январига қадар Тошкент шаҳрининг ҳудудлари кесимида қувватлаш станциялари тармоғи ва инфратузилмасини ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди ва уларни заруратга кўра янгилаб боради.
Бунда, компаниянинг талабномасига асосан 10 кун муддатдан кечикмасдан тақдим қилинган Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзэнергоинспекция, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларининг маълумот ва материалларига асосан қуйидагиларни инобатга олган ҳолда стратегия ишлаб чиқилади:
мавжуд ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги юкламаларини;
қувватлаш станцияларини ўрнатиш учун янгидан қуриладиган ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва бошқа зарурий инфратузилмани шакллантириш талаб этилишини;
қувватлаш станцияларини ўрнатишга бўлган реал талабни ва унинг мақсадга мувофиқлигини;
аҳоли фойдаланишидаги бўлган электромобиллар сон кўрсаткичлари ва уларнинг ўзгариши истиқболларини.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Кадастр агентлиги, Энергетика вазирлиги, Компания ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қувватлаш станциялари ўрнатиш учун мўлжалланган ер участкалари рўйхатини шакллантиради ва ушбу рўйхатдаги ер участкалари Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарорига асосан компанияга 49 йилдан ошмайдиган муддатга тўғридан тўғри ижарага берилади, шунингдек заруратга кўра ер участкалари рўйхати янгиланиб борилади.
Мавзуга оид
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:16 / 08.11.2024
ЕТТБ ва ЕИ Ўзбекистондаги қуёш электр станцияси лойиҳасига маблағ ажратди
16:20 / 17.10.2024