Наманган давлат университетида Ўзбекистон-Россия қўшма «Тиббиёт» факультети ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган давлат университети таркибида Ўзбекистон-Россия қўшма “Тиббиёт” факультетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Наманган давлат университети таркибида Россия Федерациясининг Урал давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликдаги Ўзбекистон-Россия қўшма “Тиббиёт” факультетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар факультет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида юқори малакали тиббиёт кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
бўлажак тиббиёт мутахассисларини ўқитишни уларни даволаш амалиётининг аниқ кўникмаларини эгаллаб олиши билан биргаликда таъминлаш;
тиббиёт кадрларида ватанпарвар фуқаро туйғуларини, юксак профессионализм ва маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантирган ҳолда уларни тайёрлаш;
тиббиёт кадрларини тайёрлаш бўйича Ватанимиздаги ва хориждаги илғор тажрибалар асосида олий тиббиёт таълими тизимини такомиллаштириш;
тиббиёт соҳасидаги юқори малакали мутахассисларни халқаро талаблар ва стандартлар даражасида тайёрлаш, таълим жараёнини ташкил қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, бўлғуси тиббиёт мутахассисларининг назарий тайёргарлигини улар ўрганаётган амалий кўникмалар билан чамбарчас боғлаган ҳолда олиб борилишини таъминлаш;
Ҳамкор университет талабалари ва профессор-ўқитувчилари билан интеграциялашган дастурлар асосида ўзаро алмашинувларини йўлга қўйиш;
таълим ва илмий-амалий соҳаларда Ҳамкор университетнинг етакчи олимларини, профессор-ўқитувчиларини факультетнинг таълим ва илмий-тадқиқот жараёнларига мунтазам равишда жалб этиш;
профессор-ўқитувчиларнинг илмий ва педагогик салоҳиятини юксалтиришни Ҳамкор университет базасида илмий стажировка ва малака ошириш механизмлари орқали амалга ошириш;
олий таълимнинг ўзаро манфаатдор йўналишлари бўйича академик мобилликни ва параллел таълим олишни йўлга қўйишга кўмаклашиш;
Ҳамкор университетнинг профессор-ўқитувчиларини илмий раҳбарликларида докторлик диссертация ишларини тайёрлаш.
Белгилаб қўйилишича:
факультет кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда таълимнинг асосий йўналиш (мутахассислик)лари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган, Университетининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
факультетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида рус тилида, кундузги таълим шаклида Ўзбекистон Республикаси Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда университетнинг Урал давлат тиббиёт университети билан қўшма таълим дастурлари асосида амалга оширилади;
факультетга абитуриентларни талабаликка қабул қилиш ва факультет битирувчиларининг аттестацияси Ҳамкор университетда белгиланган тартиб, талаблар ва муддатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
факультетда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб қабул квотаси Наманган вилоятидаги мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, университет ва Ҳамкор университет томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;
факультет битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерациясида олий таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжати сифатида эътироф этилган, университет ҳамда Ҳамкор университет дипломлари берилади;
факультетда ўқиш учун тўлов-контракт миқдори университет ва Ҳамкор хориж университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади;
факультет талабалари мос равишда таълимнинг камида 2 йил (4 та семестр)ини Ҳамкор университетда ўқийди ҳамда мазкур даврда ўқиш билан боғлиқ харажатлар талабалар томонидан ўқитиш жойида тўланади;
факультет штат бирликларини шакллантириш (профессор-ўқитувчилар штат бирлигидан ташқари) олий таълим муассасалари факультетлари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади;
факультет фаолиятини молиялаштириш талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, тегишли шартномалар асосида манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган грантлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
факультетда таълим оладиган талабалар томонидан ўқишни мазкур ва республиканинг бошқа олий таълим муассасалари таълим йўналишларига кўчирилишига ҳамда тикланишига йўл қўйилмайди.
Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
Наманган шаҳар, Гўзал даҳаси 14-уйда жойлашган Наманган 2-тиббиёт коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудудлари билан бирга факультетни жойлаштириш учун Наманган давлат университетига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш;
Наманган 2-тиббиёт коллежининг ўқувчилари 2019-2020 ўқув йилини тугатгунга қадар юқорида кўрсатилган манзилдаги биноларда белгиланган тартибда ўқув жараёнини давом эттиришлари тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:11 / 22.10.2024
Намангандаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
10:10 / 22.10.2024
3,2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
10:54 / 20.10.2024
ЭТК монтёри билан тил бириктириб электрдан ноқонуний фойдаланган шахсга жиноят иши қўзғатилди
10:36 / 19.10.2024