Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЭТК монтёри билан тил бириктириб электрдан ноқонуний фойдаланган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Аниқланган иккита ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Наманган ва Андижон вилоятларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Норин тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.У. туман электр тармоқлари корхонаси монтёри Ш.А. билан ўзаро тил бириктириб, хонадонида ўрнатилган уч фазали электр ҳисоблагични ҳисоб дастурига киритмасдан жами 319,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.А. “Юксалиш” МФЙ ҳудудидаги фуқаро О.А.га тегишли спорт клуби биносида тижорат мақсадида электр тармоғидан ўзбошимчалик билан уланиб, жами 226,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026