Ўзбекистон | 10:02 / 30.06.2023
9121
1 дақиқада ўқилади

1 июлдан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланади

Бугунги кунда республикада 330 та касб-ҳунар мактаблари фаолият кўрсатмоқда.

100 дан ортиқ касблардан бирини эгаллаш истагида бўлган жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари my.edu.uz электрон платформаси орқали 2023 йилнинг 1 июл кунидан 20 июл (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.

Платформага:

  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID-карта маълумотлари;
  • 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикада 330 та касб-ҳунар мактаблари фаолият кўрсатмоқда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири буйруғи билан 2023/2024-ўқув йилида касб-ҳунар мактабларига кундузги ва дуал таълим шакллари бўйича жами 98 042 та қабул параметрлари тасдиқланди.

Шундан: кундузги таълим шакли бўйича – 93 310 та; дуал таълим шакли бўйича – 4 732 та.

Мавзуга оид