Ўзбекистон | 07:54 / 01.06.2022
11787
1 дақиқада ўқилади
ЕХҲТ раҳбари Ўзбекистонга келади
ЕХҲТ амалдаги раисининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг 2-4 июнь кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Полша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ташриф доирасида парламент, Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар, шунингдек, қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Музокаралар ва учрашувлар давомида Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ўзаро ҳамкорлиги ва Ўзбекистон-Полша икки томонлама муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Збигнев Раунинг Самарқанд шаҳрига ташрифи ҳам кўзда тутилган.