Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
Тошкент шаҳрида электр тармоқлари корхонасининг икки нафар муҳандиси катта миқдордаги жаримани камайтириб бериш эвазига пора талаб қилган вақтда қўлга олинди.
Фото: ДХХ
Тошкент шаҳри туманларидан бирида фаолият юритувчи электр тармоқлари корхонасининг 2 нафар муҳандиси тижорат банк филиали биносида ўрнатилган электр ҳисоблагични текшириш жараёнида қонунбузилиш ҳолатини аниқлаган.
Маълум бўлишича, электр ҳисоблагич тармоққа нотўғри схема орқали улангани сабаб электр энергияси ҳисоб-китоблари хато юритилаётганлиги қайд этилган. Шу асосда улар томонидан 400 млн сўм миқдорида жарима ҳисобланган.
Бироқ муҳандислар электр ҳисоблагични тармоққа улаган масъул МЧЖ раҳбарига ушбу жаримани 65 млн сўмга тушириб беришни ваъда қилиб, эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муҳандислар сўралган пул маблағини учинчи шахс орқали олган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаролардан шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда 1520 қисқа рақами орқали хабар бериш сўралди. Шахс сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
08:32 / 23.04.2026
Наманганда икки нафар бош мутахассис пора билан ушланди
18:39 / 19.04.2026
Қашқадарёда иш битириш эвазига пора сўраган кадастр ходимлари ушланди
08:53 / 17.04.2026
Жиззахда ФВБ мансабдори пора олаётганда ушланди
16:07 / 07.04.2026