Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда икки нафар бош мутахассис пора билан ушланди
Наманган вилоятида қурилиш соҳасидаги коррупцион ҳолат фош этилди. Икки нафар бош мутахассис тадбиркорга қурилиш ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига катта миқдорда пора талаб қилгани аниқланди.
Фото: ДХХ
Маълум бўлишича, вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг икки нафар бош мутахассиси ўзаро тил бириктириб, Янги Наманган туманида жойлашган 2 қаватли нотурар бино учун қурилиш рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ҳамда лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига улар тадбиркордан 22 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Жорий йил март ойида ушбу маблағнинг 7 минг доллари олинган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мутахассислардан бири қолган 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Иккинчи шахс ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқароларга шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилиш тавсия этилди. Шахс сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
18:39 / 19.04.2026
Қашқадарёда иш битириш эвазига пора сўраган кадастр ходимлари ушланди
08:55 / 19.04.2026
Солиқдан озод гаджетлар ва тожга даъвогар Синдоров — ҳафта дайжести
08:53 / 17.04.2026
Жиззахда ФВБ мансабдори пора олаётганда ушланди
07:33 / 17.04.2026