Депутатлар Тошкент шаҳрига гул экиш учун 12 млрд сўм ажратилишини маъқуллади
19 сентябр куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилиб, унда пойтахтда мавсумий гулларни экиш учун 12 млрд сўм ажратиш борасида қарор қабул қилинди. Қарор матни E-Qaror порталига жойлаштирилган.
Қарорга кўра, депутатлар Тошкент шаҳрида 2023 йилда мавсумий гулларни экиш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун 6,2 млрд сўм ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаларига гул кўчатлари экиш учун 5,8 млрд сўм ажратилишини маъқуллаган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқармаларга 3,7 млрд сўм ажратилиши белгиланган. Бу маблағлар тизимдаги «автотранспорт воситалари ва ишчи ходимлари билан тасарруфидаги ободонлаштириш объектларини сақлаш, механик усулда ва қўл кучи билан тозалаш, сув сепиш, хазонрезги даврида кўчаларни тозалаш, қишда мавсумида қум-туз қоришмасини сепиш, қор уюмларидан тозалаш, уларни олиб чиқиб кетиш, кўкаламзорлаштириш ишлари ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, ёнилғи маҳсулотлари нархи ошганлиги»дан келиб чиқиб ажратилаётгани қайд этилган.
Шунингдек, пойтахтнинг Юнусобод туманидаги Обод маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, муҳандислик тармоқларини ва ички йўлларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказиш учун 1,49 млрд сўм йўналтирилади.
Бундан ташқари тумандаги Юнусобод маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, муҳандислик тармоқларини ва ички йўлларни таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун яна 210 млн сўм маблағ ажратилиши қайд этилган.
Ушбу харажатлар учун маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023 йилда шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилиши қарорда белгиланган.
Мавзуга оид
21:14
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади
21:02
Тошкент шаҳридаги айрим автобуслар ҳаракати йўналиши вақтинча ўзгартирилади
22:20 / 25.11.2024
Тошкентда Аския бозори ҳудуди ва бинолари 16,8 млн доллар бошланғич нарх билан сотувга қўйилди
22:10 / 25.11.2024