Ўзбекистон | 14:30 / 12.10.2023
8320
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Шимолий вокзал 16 октябрдан бошлаб ўз фаолиятини давом эттиради

Тошкентдаги Шимолий вокзал 16 октябрдан бошлаб ўз фаолиятини давом эттиради, у ердан «Афросиёб», «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» поездлари ва «Тошкент — Волгоград» йўналиши бўйича поезд қатнайди. Тошкентдан Хўжакент, Гулистон, Ангрен, Ховос ва Бекободга поездлар 16 октябрдан бошлаб Жанубий вокзалдан йўлга чиқади.

16 октябрдан Тошкентдаги Шимолий вокзал ўз фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар берди.

«Афросиёб», «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» тезюрар поездлари ва «Тошкент — Волгоград — Тошкент» йўналишидаги поезд Шимолий вокзалдан жўнаб кетади.

Тошкентдан Хўжакент, Гулистон, Ангрен, Ховос ва Бекободга ҳозирда Шимолий вокзал ва «Тўқимачи» станцияларидан қатнаётган шаҳарлараро поездлар 16 октябрдан бошлаб Жанубий вокзалдан йўлга чиқади.

15 сентябрдан «Тўқимачи» станциясида техник ишлар олиб борилиши муносабати билан Шимолий вокзалдан қатнайдиган йўловчи поездлари пойтахтнинг Жанубий вокзалидан йўлга чиқяпти.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид