Light | 16:26 / 22.09.2018
16254
2 дақиқада ўқилади

Дунё океанида чиқиндининг қайси тури кўп тўкилади?

Фото: Imgur

Сигарет қолдиқлари дунё океанидаги одам томонидан ишлаб чиқарилган энг кенг тарқалган чиқиндига айланди. Cigarette Butt Pollution (“Сигарета қолдиқлари билан ифлослантириш”)нинг таъкидлашича, дунёда ишлаб чиқариладиган 5,5 триллион сигаретнинг кўп қисми таркибида целлюлоза ацетатидан тайёрланган пластик асосидаги фильтр бор.

Бундай сигарет сотиб олиниб, чекиб бўлингач, унинг қолдиғи ташлаб юборилганида фильтрлар ўн йиллар давомида чириши мумкин. Пластикнинг емирилиши давомида кимёвий моддалар ёввойи табиат томонидан истеъмол қилинади. Атроф-муҳит тадқиқотчилари ушбу кимёвий модда қолдиқлари 70 фоиз денгиз қушлари ва 30 фоиз денгиз тошбақаларида мавжудлигини қайд этишган.

Сигарет қолдиқлари океанни ифлослантирмоқда

«Буларнинг бари билан  нима содир бўлишини аниқлаш учун кўпроқ  тадқиқот ўтказиш керак» дейди денгизларни тозалаш бўйича Ocean Conservancy компанияси директори Ник Маллос. «Масала бу микропластик ва бошқа чиқиндилар инсон саломатлигига қандай таъсир кўрсатишини  ўрганишдан иборат».

Океанда тўпланаётган чиқиндилар тўғрисидаги суҳбат дунёдаги йирик компания ва шаҳар туманларининг биочиқиндиларни яратишнинг янги усулларини излагани сари тобора янгича тус олмоқда.

Мавзуга оид