Жаҳон | 07:15 / 22.11.2025
13602
2 дақиқада ўқилади

Ердан ташқари океанлар: Қуёш тизимида сувнинг асосий захираси қаерда?

Сув ҳақида гап кетганида, тасаввурда деярли доим Ер намоён бўлади — юзасининг катта қисмини океанлар қоплаган сайёра. Бироқ сўнгги ўн йилликлардаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сув — унинг барча кўринишларида — биз ўйлаганимиздан анча кенг тарқалган ва Ердан ташқарида ҳам жуда кўп.

Фото: AP

Айниқса, Титан ва Ганимед кабилар ҳайратланарли. Юзаси — музликлардан иборат саҳролар. Аммо чуқурроққа назар ташланса, Ердагига ўхшамайдиган бутунлай бошқа тузилмалар очилади.

Тахминларга кўра, Ганимеддаги музости океани 150 километр чуқурликкача етади. Бундан ташқари, эҳтимол у “қаватларга” бўлинган: аввал сув қатлами, сўнг муз қатлами, яна сув, ва шу тарзда давом этади.

Бироқ сув анча кутилмаган жойларда ҳам учрайди. Масалан, Ойда. Унинг юзаси мутлақо қуруқдек туюлади — аммо қуёш нури етиб бормайдиган жойларида муз захиралари яширинган.

Сўнгги йиллардаги энг муҳим кашфиётлардан бири — Европа (Юпитер йўлдоши) қай даражада “сувли” эканини англаш бўлди. Ўлчами жиҳатдан Ойдан кичикроқ бўлган бу йўлдош музпанжара билан қопланган, унинг қалинлиги тахминан 20 километр деб баҳоланяпти. Шу муз қатлами остида эса чуқурлиги тахминан 100 километрга етувчи океан яширинган. Ундаги сув миқдори Ердаги барча океанлардан камида икки баробар кўп бўлиши мумкин.

Ушбу сувли жойлар миқёсини тасаввур қилиш ва юқорида келтирилган инфографикани яратиш учун мутахассислар океанлар чуқурлиги ва муз қалинлиги бўйича эълон қилинган кўрсаткичларни сув ҳажмига айлантирган. Ерга оид маълумотлар АҚШ Геологик хизмати (United States Geological Survey)нинг сув реестридан олинган. Европа, Ганимед, Титан ва бошқа узоқ жисмларга оид ҳажмлар эса NASA’нинг турли миссиялари маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид