Жамият | 18:41 / 06.11.2019
13231
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Асака» АТБда яна бир банк хизматлари маркази иш бошлади

 2019 йил 5 ноябрь куни Чилонзор туманида ҳам Банк хизматлари Маркази фаолияти йўлга қўйилди ва тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бугунги кунда молия муассасалари имкониятларини янада кенгайтириш, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш, соҳага илғор халқаро технологияларини жорий қилиш, банкни молиявий барқарор ва рақобатбардош муассасага айлантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Очилиш маросимида сўзга чиққан банк Бошқарув раиси ўринбосари Бобохон Абдуллаев барчани қутлар экан, аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда иш юритиш «Асака» банки олдига қўйилган асосий мақсадлардан бири эканини таъкидлаб ўтди.  

«Асака» банкининг Тошкент шаҳар филиали томонидан очилган Марказнинг дастлабки мижозлари ва меҳмонларига «Асака» банки пластик карточкалари бепул такдим этилди. Ушбу марказ мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларнинг филиалда очилган ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китоб, касса, банк картаси, халқаро пул ўтказмалари ва уларга тенглаштирилган бошқа банк амалиётлари, шу жумладан масофадан туриб банк хизматлари ҳамда низомда белгилаб берилган банк хизматларини кўрсатади.

Бундан ташқари, Марказда туну-кун ишловчи 24/7 шохобчаси очилиб, барча турдаги пластик карточкаларга хизмат кўрсатувчи – замон талабларига мос банкоматлар ўрнатилди. Яъни марказ яқинда жорий этилган, ҳар жиҳатдан қулай ва кўп функцияли Humo ҳамда UzCard, MasterCard, Maestro, VISA карталарини қабул қилувчи банкоматлар билан таъминланди.

Чилонзор туманида ушбу Марказнинг фаолият бошлаши муқим иш ўринлари яратилишига ҳам хизмат қилди. Бу каби марказлар Республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилади.

«Асака» банк – Сизнинг бизнес фаолиятингиздаги ишончли ҳамкорингиз!

Ушбу марказ манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Кичик халқа йўли кўчаси, 4-уй.

Мўлжал: «Кўҳинур» ресторани.

Call-марказ: 1152

Веб-сайт: www.asakabank.uz

Telegram: t.me/bank_asaka

Facebook: fb.com/bankasaka

Instagram: @asaka_bank

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид