Технология | 17:00 / 26.12.2017
18659
3 дақиқада ўқилади
Реклама

OLCHA’дан олинг!

Фото: OLCHA

Офтоби кулган ўзбек диёрида янги нав olcha пайдо бўлди! Olcha’ки, йилнинг тўрт фаслида ҳам тинмай ҳосил беради!

Яйраб-яшнаб қаршиланг – ахир, энди олисингиз яқин, оғирингиз енгил бўлди!

Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида янги чарақлаган лойиҳа – Olcha.uz! Илғор веб-сайт  гулгун "чеҳра"си, веб-саҳифалардаги рангин маҳсулоти ва тезкор хизмати билан кўнглингизни чоғлайди! Онлайн харидингиз куннинг исталган пайтида мамлакатимизнинг исталган чеккасига саноқли соатлар ичида етиб боради! Olcha.uz орқали Сиз олисдаги яқинларингизга ҳам байрам совғаларию тантана тўёналаригача бир зумда тақдим эта оласиз!

Фото: OLCHA

Olcha.uzда мижозлар учун қулай бўлган тўлов шакллари (нақд пул ва UzCard тизимидаги электрон тўловлар)нинг барчаси жорий этилган. Шунингдек «cash-on-delivery» тўлов усули ҳам йўлга қўйилган – демакки, харидингиз ҳаққини буюртма қўлингизга текканида ҳам тўлашингиз мумкин. Бундан ташқари, «cash-back» функцияси ҳам амалда – яъни сайт орқали харид қиларкансиз, маблағингизни тежабгина қолмай, яна "ширинкома"ли ҳам бўласиз. Хулласи калом, пулингиз ўзингиз билан кетади! 

Olcha.uz меҳридарё Ўзбекистон аҳлини табиатсеварлик ҳаракатига чорлагувчи компания ҳамдир. Биз товарларни ўрашда фақат ва фақат экологик тоза маҳсулотлардан фойдаланамиз!

Фото: OLCHA

Olcha.uzнинг навқирон ва жўшқин жамоаси халқимиз фаровонлиги ва миллий иқтисодимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиш йўлида белни маҳкам боғлаган. Бинобарин 2018 йилнинг "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилиниши Olcha.uz тимсолида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантиришда янги қадам бўлиши шубҳасиздир. Зеро кечаги Мурожаатномада таъкидланганидек, шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади! Инновацион фаолиятни ривожлантириш жараёнида иқтидорли ёшлар иштирокини, ижодий ғоя ва ишланмаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган мамлакатда эса olchaлар қишин-ёзин гуркираб тураверади!

Фото: OLCHA

Алқисса, янгиланиш ва хуш кайфиятнинг инновацион боғига марҳабо, қадрли olchaхўрлар! OLCHAдан олинг!

Айтмоқчи, Olcha.uz сайтида рўйхатдан ўтганларнинг ҳар бирига 50.000 сўмлик купон тақдим этилади. Шунингдек... (батафсил – Facebook: fb.com/olchauz, Instagram: @olcha_uz, Расмий сайт: https:// olcha.uz, Telegram: t.me/olchauz)

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид