АҚШ Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга қурол экспортини чеклади
Чекловлар қўйиладиган «юқори даражадаги хавфли» давлатлар рўйхатига 36 мамлакат киритилган.
АҚШ ўқотар қурол ва ўқ-дориларни «юқори даражада хавфли» давлатларга, жумладан Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга экспорт қилиш тартибини кучайтирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Савдо вазирлиги баёнотида айтилади.
Унга кўра, департаментнинг Саноат ва хавфсизлик бюроси «ўз юрисдикцияси остидаги ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва тегишли қисмларни экспорт қилиш бўйича чора-тадбирларига ўзгартиришлар киритувчи низом»ни эълон қилди.
Қарор нодавлат ташкилотларга экспортга тегишли. Чекловлар қўйиладиган «юқори даражадаги хавфли» давлатлар рўйхатига 36 мамлакат, жумладан Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон киритилган.
Ушбу янгиликлар доирасида бошқарма қурол экспорти лицензияларининг амал қилиш муддатини ҳам тўрт йилдан бир йилга қисқартирмоқда.
Ўзгаришлар Америка қуролларидан фойдаланиш орқали дунё минтақаларида беқарорликнинг кучайиши хавфини камайтиришга қаратилган.
Регламент май ойи охирида кучга киради.
Мавзуга оид
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024
АҚШ янги президентни сайламоқда: икки номзод ҳам ўз ғалабасига шубҳа қилмаяпти
18:48 / 05.11.2024
Green Card учун онлайн рўйхатдан ўтиш 2 кунга узайтирилди
15:01 / 05.11.2024