Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Green Card учун онлайн рўйхатдан ўтиш 2 кунга узайтирилди
Янги муддатга кўра, аризани Тошкент вақти билан 7 ноябр куни соат 22:00 гача топшириш мумкин.
Фото: Getty Images
АҚШ Давлат департаменти Green Card ёки Diversity Visa Program (DV-2026) дастури бўйича онлайн рўйхатдан ўтиш муддатини 7 ноябргача узайтирди.
Қайд қилинишича, аризалар 7 ноябр куни Шарқий стандарт вақт билан соат 12:00 гача (Тошкент вақти билан 7 ноябр куни 22:00 гача) топширилиши мумкин.
DV-2026 лотереяси натижалари 2025 йил 3 майда эълон қилинади.
Green Card лотереяси АҚШда 1990 йилги иммиграция тўғрисидаги қонунга асосан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳисобланади. Бу лотерея ғолиблари АҚШда қонуний яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи визага эга бўлади. Лотереяни ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва уларга виза бериш билан Давлат департаменти шуғулланади.
Ҳар йили тахминан 55 мингта визага эга чиқиш учун бутун дунё бўйлаб 20 миллиондан кўпроқ одам ариза топширади. Одатда ғолиб сифатида қайд этилган ариза берувчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи виза бўйича интервюдан ўтган тақдирдагина виза олади.
Мавзуга оид
23:17 / 15.04.2026
Пентагон Кубага қарши ҳарбий операцияга тайёргарликни бошлади – ОАВ
21:59 / 15.04.2026
АҚШ Ҳўрмуз бўғози қамалини давом эттирса, Эрон учта денгизни ёпиш билан таҳдид қилди
20:51 / 15.04.2026
TIME журнали 2026 йилнинг энг нуфузли 100 кишисини эълон қилди
09:41 / 15.04.2026