Ўзбекистон | 14:08 / 11.10.2021
15714
2 дақиқада ўқилади

Ўз уйида беш йўналишда тадбиркорлик билан шуғулланаётган оила

Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани Интилиш маҳалласида яшовчи Каримжон Тўйчиев ўз уйида 5 турдаги тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

У узумчилик ва иссиқхона билан шуғулланади, балиқ, инкубатор жўжалари ва «Брама» зотли товуқларни боқишни йўлга қўйган. Унинг айтишича, бундай тадбиркорлик ортидан йилига 300 миллион сўмгача даромад қилиш мумкин.

Оқ ҳусайни узуми водийдан келтирилган. Қишлоқ аҳолиси орасида «Тулки думи» дейилади. У сентябр ойида пишиб етилади. Ҳосилга киргунга қадар 3-4 марта хомток қилинади. Ишкомда ризамат ва ҳусайнининг бошқа навлари ҳам парваришланади.

«Ҳозир «Брама» зотли хонакилаштирилган товуқларни боқяпман. 4 ойлик бўлса-да, хўрозлари 5–6, товуқлари 3–4 килогача тош босади етади. Бу зот турли об-ҳавога чидамли ҳисобланади. Бундан ташқари, товуқ тухумларидан инкубатор орқали бир мартада 12 мингта ва бир мавсумда 60-70 мингта жўжалар етиштириб, халқимизга етказиб берамиз», — дейди Каримжон Тўйчиев.

Хонадонда балиқ етиштириш учун ҳовуз ҳам ташкил этилган. Ҳовузда зоғора, амур, лаққа ва бошқа балиқлар боқилади. Боқилган балиқлар ярим йилда 3 килогача семиради.

«15 сотихли иссиқхона ҳам ташкил қилганман. Жорий йилнинг феврал ойи ўрталарида помидор экканман. Феврал–июл ойларида биринчи мавсум ҳосилини тердик. Июль ойида иккинчи марта помидор кўчати эккан эдик. Ҳозирда бир килосини 7 минг сўмдан топширдик. Ҳар ҳафтада ҳосилни териб оламиз.

Терим октябр ойи охири ва ноябр ойигача давом этади. Ундан кейин исмалоқ, укроп, петрушка ва бошқа турли кўкатлар экилади. Бу орқали қишда ҳам даромад олишимиз мумкин», — деди Каримжон Тўйчиев.

Мавзуга оид