Ўзбекистон | 15:05 / 22.04.2021
23617
1 дақиқада ўқилади

Наманганда «Дамас» 8 ёшли болани уриб юборди. У шифохонада вафот этди

Наманганда “Дамас” автомобили 8 ёшли болани уриб кетди, у шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилмоқда.

Жорий йил 14 апрел куни соат 16:30ларда, Наманган вилояти, Наманган тумани, “Муллақудинов” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобил йўлида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.С. "Дамас" русумли автомобилни бошқараётиб, чап томондан ўнг томонга югуриб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб, автомобил ағдарилган.

Натижада, пиёда, 2013 йилда туғилган А.Ш. тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишни, ота-оналардан мактабга бориш ва қайтишда вояга етмаган фарзандлари билан бирга, болани назорат қилган ҳолда автомобил йўлларидан ўтишни сўраймиз”, дейилади маълумотда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид