Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Канада виза маркази» очилиши мумкин
Ҳозирда бундай марказлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Канаданинг Ўзбекистондаги элчихонаси миграция масалалари бўйича маслаҳатчиси Даниэл Унрау билан учрашди.

Учрашув давомида меҳнат миграцияси ҳамда Канадага кириш визаларини бериш тартиби ва шартлари борасида сўз борди.
Унраунинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати Канадага ҳам меҳнат мигрантларини юбориши мумкин.
Мулоқот давомида канадалик дипломатнинг эътибори Ўзбекистонда «Канада виза маркази» очиш зарурлигига қаратилди. Қайд этилишича, ҳозирда бундай марказлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда фаолият кўрсатмоқда.
Келгусида Ўзбекистонда «Канада виза маркази»нинг очилиши ва фуқаролар учун иммиграцион ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш бўйича вебинарлар ўтказилиши уларга Канада визаси берилишини сезиларли равишда енгиллаштириши мумкин, деди Даниэл Унрау.
У шунингдек, Канадада француз тилида сўзлашувчи мигрантларга талаб юқори эканлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати меҳнат мигрантларига француз тилини ўргатишга алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини қайд этди.
Хабар қилинишича, музокаралар якунига кўра, пандемия билан боғлиқ вазият яхшиланганидан сўнг Ўзбекистонда «Канада виза маркази»ни очишга келишиб олинди. Шунингдек, феврал ойи охирларида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида Канада фуқаролик, иммиграция ва қочоқлар ишлари бўйича вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилади.
Мавзуга оид
22:26 / 19.02.2026
Россияда ишлаётган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин
22:48 / 17.02.2026
Украинадаги меҳнат мигрантлари орасида ўзбекистонликлар кўплиги маълум бўлди
20:05 / 12.02.2026
Канадада мамлакат тарихидаги энг оммавий қотилликлардан бири содир этилди
11:28 / 11.02.2026