Ўзбекистон | 00:14 / 11.05.2018
35522
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги «Обод маҳалла» дастурига қайси маҳаллалар киритилди? ​

Фото: vostokfotos.ru

Тошкент шаҳрида «Обод маҳалла» дастури бўйича ҳар бир тумандан 4та маҳалла, жами шаҳар бўйича 44та маҳалла фуқаролар йиғини танлаб олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати тақдим этган маълумотга асосланиб Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳар бир тумандан 4та маҳалла мазкур дастурга киритилган бўлиб, ҳар бир маҳалладаги қурилишга алоҳида сектор бошлиқлари масъул этиб тайинланиши кутилмоқда. «Обод маҳалла» дастурига киритилган Тошкент шаҳридаги 66667та хонадонда жами 243238 нафар киши яшайди.

Дастур доирасида 2018 йилда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг асосий кўрсаткичлари ҳақида гап кетганда, 1473та уй-жойни таъмирлаш учун тахминан 182924 миллион сўм сарфланишини таъкидлаш зарур. Шунингдек, 196 км узунликдаги ички ва хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш учун 49661 миллион сўм ажратилиши кутилмоқда.

Қуйида дастурга киритилган Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин:

  • Бектемир тумани тумани: Роҳат, Зилола, Ҳусайн Байқаро, Бинокор.
  • Мирзо Улуғбек тумани: Авайхон, Аҳмад Югнакий, Буюк Ипак йўли, Сайрам.
  • Миробод тумани: Толариқ, Биродарлик, Фурқат, Мовароуннаҳр.
  • Олмазор тумани: Ғалаба, Иброҳим ота, Юқори Себзор, Ҳислат.
  • Сергели тумани: Ўзгариш, Дарё бўйи, Қипчоқ, Учувчилар.
  • Учтепа тумани: Боғистон, Бирлик, Найман, Нуробод.
  • Чилонзор тумани: Хирмонтепа, 1-Катта Чилонзор, Халқлар дўстлиги, Кичик Хирмонтепа.
  • Шайхонтоҳур тумани: Янги Белтепа, Шайхонтоҳур, Обиназир, Чархновза.
  • Юнусобод тумани: Боғишамол, Янги боғ, Туркистон, Посира.
  • Яккасарой тумани: Бошлиқ, Яккасарой, Белариқ, Шоҳжаҳон.
  • Яшнобод тумани: Дилбоғ, Фидойилар, Катта Қўйлиқ, Жўрабек.

Мавзуга оид