UzAuto Motors’нинг Антимонополия қўмитаси ОАВга босим ўтказаётгани ҳақидаги айблови исботини топмади
АОКА UzAuto Motors компаниясининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси суд жараёнини ёритаётган ОАВга босим ўтказгани ҳақидаги маълумотини ўрганиб чиқиб, айблов исботини топмаганини маълум қилди.
«Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги UzAuto Motors АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қатор ОАВга босим ўтказилгани қайд этилган расмий баёнотидаги вазиятни ўрганиб чиқди.
Ушбу масалани ўрганиш натижасида UzAuto Motors АЖ тақдим этган маълумот ўз тасдиғини топмади. Агентлик томонидан 15 та етакчи электрон оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ўртасида сўров ўтказилиб, мазкур суд ишини ёритишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмагани қайд этилди», дейилади АОКА матбуот хизмати хабарида.
Ушбу масала юзасидан АОКА томонидан UzAuto Motors компаниясига асоссиз маълумотни тарқатмаслик ва бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли огоҳлантириш киритилади.
Агентлик асоссиз, ёлғон маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик борлигини эслатиб, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ОАВга тарқатилаётган маълумотларнинг асослилигини текширишни тавсия қилди.
Аввалроқ UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасини мақолаларни ўчиртириш ва ўзгартириш орқали ОАВга босим ўтказаётганликда айблаганди.
Эслатиб ўтамиз, 2 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳар маъмурий судида UzAuto Motors компаниясининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини бекор қилиш бўйича киритган шикояти кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
17:34 / 02.03.2021
UzAuto Motors харидоргир автомобиллар учун шартнома беришни 3 мартдан қайта тиклайди
20:47 / 06.11.2020
UzAuto Motors'га бож имтиёзи берилган ёки берилмагани ҳақидаги маълумот «махфий» экани маълум қилинди
14:06 / 05.11.2020
Бош прокуратура UzAuto Motors’га нисбатан жиноий иш қўзғатишни рад этди
18:43 / 28.10.2020